Байден мигрантларнинг йиллик сонини 125 минг кишига етказмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден пайшанба куни АҚШ Давлат департаментида қилган нутқида мигрантларнинг йиллик максимал сонини 125 минг кишига етказишга интилишини айтди.

Байден йилига 125 минг муҳожирни қабул қилиш учун йиллик квотани белгилашга ваъда берди, бу собиқ президент Доналд Трамп томонидан белгиланган кўрсаткич (ҳар йили атиги 15000 киши)дан сезиларли фарқ қилади.

Байден, шунингдек, АҚШнинг муҳожирларга фуқоролик бериш дастурини тиклаш бўйича ижро буйруғи берилишини ва мазкур дастур жиддий зарар кўрганини айтган.