Байден: Хитой инсон ҳуқуқларини бузганлиги учун жавоб беради

АҚШ президенти Жо Байден сешанба куни Хитой инсон ҳуқуқларини бузганлиги учун жавоб беришини айтиб, ушбу масалани яқинда бўлиб ўтган телефон суҳбати пайтида президент Си Цзинпинга айтганини маълум қилди.

АҚШ Президенти ўз мамлакати инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги глобал ролини яна бир бор тасдиқлашини айтиб, халқаро ҳамжамият билан Хитойни ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилишга даъват этишини таъкидлади.

У яна: “Хитой глобал етакчига айланишга интилмоқда ва бу унвонга эга бўлиш ва буни уддалай олиш учун у бошқа давлатларнинг ишончини қозониши керак”, деган.

Оқ уйнинг сўзларига кўра, Байден суҳбат чоғида Хитойнинг мажбурловчи ва адолатсиз иқтисодий амалиётлари, Гонконгдаги зулм, Шинжондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ва минтақада, шу жумладан, Тайванга нисбатан тобора кучайиб бораётган чоралар тўғрисида чуқур хавотирда эканлигини таъкидлаган.