Билл Гейтс иқлим ўзгаришига қарши курашга 2 миллиард доллар сармоя киритмоқчи

Германиянинг “DBА” агентлиги Микрософт асосчиси Билл Гейтс яқин беш йил ичида иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун лойиҳалар ва стартап-корхоналарга икки миллиард доллар сармоя киритишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.

Гейтс Германиянинг “Handelsblatt” тижорий газетасига берган баёнотида, “Бу имконсиз эмас, лекин бу жуда қийин бўлишини ҳисобга олиб, иқлим фалокатларидан сақланиш учун инновациялар зарур”, деди.

У келгуси ўн йил ичида дунёдаги муқобил энергия тадқиқотлари ва бошқа иқлим янгиликларига ҳукумат сармоялари сонини кўпайтиришга чақирди.

Унинг фикрига кўра, ушбу соҳада ҳар йили камида 110 миллиард долларни ташкил этадиган изланишларни талаб қилади.