Билл Гейтс Техаснинг электр тармоқлари нима учун ишдан чиққанини тушунтириб берди

Микрософт асосчиси Билл Гейтс АҚШнинг Техас штатида совуқ тўлқин туфайли кўп сонли ўлимлардан сақланиш мумкин эди, деб ҳисоблашини айтиб, табиий офат сабабларини тўғрисида ўз фикрларини айтди.

Гейтс Техас маъмуриятининг об-ҳавонинг ёмонлашуви билан электр тармоқларининг ишдан чиқиши сабабларини расмий тушунтиришига эътироз билдирди ва “Бу қайта тикланадиган энергия манбаларига боғлиқ эмас”, деди.

У: “Бунинг сабаби шундаки, аксарият станциялар табиий газда ишлайди ва об-ҳавонинг оғир шароитларига бардош берадиган тизимлар билан таъминланмаган. Буни амалга ошириш мумкин эди, аммо бунинг учун пул керак эди”, деб сўзларини давом эттирди.

Гейтс иқлим ўзгариши фавқулодда табиат ҳодисаларининг асосий сабаби ва келажакда бундай офатларнинг олдини олиш учун энергия “яшил ресурсларга” асосланган бўлиши керак деб ҳисоблайди.

Бу Техас штати губернатори Грег Эбботтнинг электр тармоқларининг ишдан чиқиши ва миллионлаб одамларнинг энергиясиз қолишининг сабаби минтақадаги рекорд даражадаги совуқ тўлқин туфайли электр станцияларидаги шамол турбиналарининг музлаши, деб айтган баёнотига муносабат бўлди.

Гейтс яшил энергия бўйича тадқиқот ва лойиҳаларини молиялаштиришни 35 миллиард долларга ошириш зарурлигини таъкидлаб, 2050 йилгача иқлим ўзгаришига қарши курашда катта ютуққа эришиш лозимлигини таъкидлаган.