Британия касалхоналарида мусулмон беморлар учун Қуръон ўқийдиган МП3 плеерлар берилмоқда

Британиянинг Lancashire Telegraph газетасига кўра, Ланкашир вилоятидаги касалхоналардаги мусулмон беморларга руҳий ёрдам бериш учун портатив Қуръон плеерлари хайрия қилинган.

Газетада айтилишича, рақамли Қуръонлар Шарқий Ланкаширдаги касалхоналарга совға қилинган, улар МП3 плеер шаклида бўлиб, улар Қуръон сураларини ўқийди.

“Биз мусулмон беморларимизга руҳий енгиллик ва руҳий ёрдам берадиган ушбу хайр-эҳсонларни қабул қилганимиздан хурсандмиз”, – дейди “Trust” жамиятида координатори бўлган Имом Фазл Ҳасан.