Форс кўрфази яҳудий жамоалари уюшмаси ташкил этилди

Душанба куни Исроил Форс кўрфазининг олтита давлатида “Форс кўрфази яҳудий жамоалари уюшмаси” ташкил этилганлигини эълон қилди.

Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг Твиттердаги арабча саҳифасида хабар берилишича, янги ташкилот биринчи бўлиб таркибига БАА, Баҳрайн, Уммон, Саудия Арабистони, Қатар ва Кувайтдан келган яҳудийларни киритади.

Уюшма ўзининг биринчи баёнотида Форс кўрфази давлатларида яҳудийлар ҳаётининг ўсиши ва гуллаб-яшнашига эътибор қаратишини маълум қилди.