Германия ҳарбий харажатларини рекорд даражага кўтарди

Германия ҳукумати НАТОни бу йилги ҳарбий харажатларини 53,03 миллиард еврога ошириш ниятидан хабардор қилди, бу мисли кўрилмаган рақам, деб хабар қилди якшанба куни Германия ахборот агентлиги.

Агентликнинг таъкидлашича, ўтган йили Германиянинг ҳарбий харажатлари 51,39 миллиард евро бўлган, бу ЯИМнинг 1,57 фоизини ташкил этади (2019 йилдаги 1,32 фоизга нисбатан).

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ялпи ички маҳсулотдаги ҳарбий харажатлар улушининг ошиши корона инқирози натижасида ҳарбий ҳаражатларнинг пасайиши билан боғлиқ.