Ҳинд океанида рус-эрон ҳарбий флотлари машғулотлари ўтказилди

Россиянинг Теҳрондаги элчихонаси душанба куни Ҳинд океанининг шимолий қисмида Россия ва Эрон кучлари иштирокидаги ҳарбий денгиз машғулотлари бошланганини маълум қилди.

Эрон армияси матбуот хизмати аввалроқ Россия-Эрон қўшма маневрлари 16 февралдан бошланиши ҳақида хабар берган эди.

2019 йил декабрь ойи охирида Эрон, Россия ва Хитой Ҳинд океанида ва Уммон кўрфазида қўшма денгиз машғулотларини ўтказдилар. Бу машқлар 4 кун давом этди.