Ҳиндистон ва Покистон Кашмирда ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари пайшанба куни сўнгги бир неча ой ичида отишмалар такрорланган Кашмирдаги баҳсли чегара орқали ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганликларини маълум қилди.

Улар қўшма баёнотда икки армия операциялари қўмондонлари телефон орқали гаплашиб, ҳар бир томоннинг Ҳимолой минтақасида зўравонлик авж олишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларини муҳокама қилишга келишиб олганликларини эслатиб ўтдилар.