“Johnson & Johnson” компанияси коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқди

“Johnson & Johnson” компанияси коронавирусга қарши янги вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига мурожаат қилди.

“Johnson & Johnson” компаниясининг бир қисми бўлган Janssen Biotech АҚШнинг озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига (FDA) бир компонентли вакцинадан фойдаланишга рухсат олиш тўғрисида сўров юборганлигини маълум қилади”, – дейилади пресс-релизда.

Компания унинг вакцинаси январь ойи охирида 28 кунлик эмлашдан сўнг “Covid-19” га қарши Қўшма Штатларда 72 фоизга ва умумий натижага кўра 66 фоиз самара берганини эълон қилди.