ЖССТ делегацияси Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавируснинг келиб чиқиши сабабини аниқлашни бошлади

Чоршанба куни эрталаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Ухан вирусология институтига ташриф буюришди, улар Хитойнинг марказида жойлашган ушбу шаҳарда коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича текширувлар олиб боради.

Ушбу институтда қаттиқ қўриқланадиган кўплаб лабораториялар мавжуд бўлиб, уларда тадқиқотчилар коронавирус турлари бўйича изланишлар олиб борадилар.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили ўтган ҳафта экспертлар миссиясининг ташрифи тергов эмас, балки тадқиқот лойиҳасининг бир қисми эканлигини тасдиқлади.

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Ухан институтини Коронавирусининг манбаси деб айблаб, Хитой ушбу вируснинг тарқалишига қасддан ёки хато билан сабаб бўлганлигини таъкидлаган эди.

Бошқа томондан, Пекин эпидемияни тўхтатиш ва ҳозирги вақтда бир қатор мамлакатларга экспорт қилинаётган вирусга қарши вакциналар ишлаб чиқаришда муваффақият қозонмоқда.