Америкалик таниқли шахсларнинг телефонидан маълумот ўғирлашда айбланган 8 киши ҳибсга олинди

Буюк Британия полицияси америкалик таниқли шахсларнинг телефонидаги маълумотларни “Sim-swapping” тизими орқали ўғирлаш бўйича тергов доирасида саккиз кишини ҳибсга олганини хабар қилди.

“Ушбу гуруҳ Қўшма Штатларда кўплаб жабрдийдаларни, шу жумладан, санъат юлдузлари ва таниқли мусиқачиларларни мунтазам равишда нишонга олган”, деди жиноятларга қарши миллий агентлик (NCA) кибержиноятлар бўлими бошлиғи Пол Крефилд.

Унинг айтишича: “Улар ўзларининг жабрдийдаларидан банк ҳисоб рақамларидан ёки Биткоин ҳамёнларидан катта миқдордаги пулларни ўғирлашганларини биламиз”. Марказий разведка бошқармаси ва Федерал қидирув бюроси ҳамкорликда Британияда фаолият юритадиган хакерлар гуруҳини аниқлаган. Британия полицияси 18 дан 26 ёшгача бўлган саккиз нафар гумонланувчини Англия ва Шотландияда ҳибсга олган.