AstraZeneca COVID-19 вакцинаси янги Жанубий Африка штаммидан ҳимоя қила олмайдими?

Далилларга қараганда AstraZeneca COVID-19 вакцинаси янги Жанубий Африка штаммидан ҳимоя қила олмайди. Янги штамм ҳақида яна нималарни билиш мумкин?

Шу кунга қадар АКШда коронавируснинг Жанубий Африканча варианти билан зарарланган 6 та ҳолат аниқланди. Мутахассислар вакцина вируснинг бу кўринишидан унчалик ҳимоя қила олмайди деган хавотирда.

Бундай хулосадан сўнг якшанба куни Жанубий Африка AstraZeneca COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқаришни тўхтатди ва ҳозирда мутахассислар уни такомиллаштириш устида ишламоқда.

Вируснинг африканча вариантлари ҳақида нималар билиш мумкин?

Касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказлари вируснинг янги кўриниши олдингисидан кўра хавфлироқ ва оғирроқ формаси деб ҳисобламайдилар. Лекин, бошқа экспертлар у тезроқ тарқалади ва кўпроқ зарарланиш ва ўлимга олиб келади, деб ўйламоқда.

Африкача вирус вариантларидан бири 501Y.V2 бошланғич вирусдан кўра 50% ҳужайраларга яхшироқ кира олади ва антителалардан қоча олади, деган тахминлар мавжуд.

Баъзи тасдиқланмаган манбаларга кўра 44 нафар COVID-19 дан тузалган африкаликларнинг қони ўрганилганида уларнинг 90% да вируснинг янги кўринишига қарши иммунитет пастлиги ва хатто баъзиларида умуман йўқлиги аниқланди.

Шунингдек, АҚШда COVID-19 билан касалланганларда африкача вируснинг яна бир кўриниши B.1.351 аниқланди ва ҳозирда янги вакцина устида ишланмоқда.

Ҳозирда, мавжуд вакциналардан Новавакс пастроқ бўлсада яхши натижа кўрсаяпди.