Жиноятчи ўзи зўрлаган аёлни ўлдириш учун қотиллар ёллади

Луизиана штатидаги Монтегут шаҳрида жинсий зўровонликда айбланаётган шахс унга қарши судда гувоҳлик бериши керак бўлган зўрлаш қурбонига қарши иккинчи марта суиқасд уюштирган.
Жабрланувчи зўравоннинг жияни бўлган. Қотилликни амалга ошириш учун у икки қотилни ёллаган. Бироқ, қотиллар жабрланувчини ўлдириш ўрнига уни ҳимоя қилмоқчи бўлган синглиси ва қўшнисини отиб ўлдирдилар.

Ёлловчи зўравон Бро Корми, шунингдек, у ёлланган 22 ёшли Делвин Уилсон ва 25 ёшли Эндрю Эскин икки кишини ўлдиришда айбланмоқда. Учаласи ҳам ҳибсга олинган.

Полиция маълумотларига кўра, 13 январь куни Уилсон аёлни ўлдириш учун унинг уйига борган, аммо жабрланувчи Кормининг опаси Бриттани ўзини “менман Корми” деб, ҳақиқий қурбон синглисининг ҳаётини сақлаб қолган. Лекин, ўзи қотил ўқидан ўлган. Шунингдек, жиноят содир этилган жойга тасодифан келиб қолган Бриттанининг қўшниси 37 ёшли Хоуп Нетлтон ҳам ўлдирилган.

Acadiana Advocateнинг сўзларига кўра, Кормининг болалари оналари қотилга қаршилик қилган вақтда шкафга яшириниб туришган. Асосий нишонда бўлган жабрланувчи аёл ҳаётини сақлаб қолган.

Жиноятни режалаштиришда ёрдам берган Уилсон ҳам, Эскин ҳам қотилликдаги иштирокларини тан олишди. Журналистларга берган интервьюсида туман прокурори Жозеф Вайтс айбланувчилар учун олий жазони тайинланишига эришишини айтди.