Муҳаммад бин Рошид Марс суратини намойиш этди

Бирлашган Араб Амирликларининг вице-президенти, Бош вазир ва Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Амирликларнинг “Ал-Амал” космик аппарати томонидан олинган Марснинг суратини эълон қилди. Бу араб космик аппарати томонидан олинган тарихдаги биринчи биринчи суратдир.

Муҳаммад бин Рошид Facebookда: “Қизил сайёра юзасидан 25000 км баландликдан тарихдаги биринчи араб космик аппарати томонидан Марснинг илк сурати”, деб изоҳ қолдирган.

9-февраль куни Амирликнинг “Ал-Амал” аппарати Марс орбитасига киришга муваффақ бўлди ва араб дунёсидаги биринчи сайёралараро миссия сифатида тарихга кирди.