Мисрда биринчи лой қопламали мумиё топилди

Австралиялик археологлар қадимги Мисрда мумиёларни сақлаш учун илгари номаълум бўлган усул – лой билан қопланган мумиёни топдилар.

PLOS ONE журналининг ёзишича, тадқиқотчилар томография усулларидан фойдаланган ҳолда лой билан ишланган биринчи мумиёни ўрганишди ва “лой саркофаги”нинг таркиби тўғрисида қизиқарли тафсилотларни топдилар.

Макуари университети тарих факультети доктори Карен Савада бошчилигидаги илмий гуруҳ Чарлз Николсон 1860 йилда Мисрга ташрифи чоғида сотиб олган, Сидней университети музейида сақланиб қолган мумиёни ўрганиб чиқди. У ёғоч тобутда бўлиб, у Университет музейига совға қилинган. Тобутдаги ёзув унинг Мирва исмли аёл эканлигидан далолат беради. Мутахассислар, ушбу расмнинг хусусиятига асосланиб, унинг милоддан аввалги 1000 йилга оид эканлигига ишонишади.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, лой саркофагидаги 26-35 ёшли одамнинг танаси, тос суяги ва бош суяклари унинг аёл эканлигидан далолат беради. Маълум бўлишича, мумиё танасини радиокарбонат ёрдамида ўралган кафанининг ёши милоддан аввалги 1113-1299 йилларга тўғри келади.

Тадқиқотчилар таъкидлашларича, қадимги Мисрдаги археология билан боғлиқ адабиётларда мумиёланган жасадларни сақлашнинг бундай усули ҳақида сўз юритилмаган. Ушбу кашфиёт Янги Шоҳлик давридаги дафн маросимларининг хилма-хиллигини кўрсатади.