Қатар амири Доха кўчаларида қизлари билан спорт билан шуғулланди 

Қатар амири Тамим бин Ҳамад Твиттерда Миллий спорт куни муносабати билан Доха кўчаларида спорт кийимларини кийган болалари ҳамроҳлигида бир гуруҳ фотосуратларни жойлаштирди.

Қатарда февралнинг иккинчи ҳафтасининг сешанба куни нишонланадиган ушбу кунда барча спорт тадбирлари: югуриш, сузиш ва велосипед ҳайдаш кабилар алоҳида-алоҳида бўлиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинди.