Саратон касаллигидан тузалган ёш америкалик аёл саратон касаллигига чалинган болаларни даволаш учун пул йиғиш мақсадида “Space X” капсуласи билан бу йил хайрия сафарига чиқмоқчи.
Американинг Сент-Жюд болалар илмий-тадқиқот шифохонасида терапевт ёрдамчиси бўлган 29 ёшли Ҳайлей Арсинокс шу йил охирида Мемфис тиббиёт марказига маблағ йиғиш учун ” Space X” капсуласида саёҳат қилмоқчилигини эълон қилди.
Космосда парвоз қилган энг ёш америкалик бўлиши мумкин бўлган Ҳайлей миллиардер Жаред Исаакман томонидан ташкиллаштирилган тижорат рейсида яна 3 йўловчига қўшилади. Миссия “Inspiration4” деб номланади.