Саудиялик келин никоҳ учун ғалати шарт қўйди

Никоҳ шартномаси пайтида, Саудия Арабистонида турмушга чиқаётган қиз, куёвга телефонининг махфий рақамини беришини ёки телефонига парол қўймасликни шарт қилиб қўйди.

Куёв ушбу шарт унинг шахсий эркинлигини бузади, деб ҳисоблаган ва қизнинг шу шартда қатъий тургани туфайли никоҳ шартномаси тузилмаган.

Никоҳни қайд этиш бўйича масъул шахс Солиҳ Бухорий: “Шартлар қандай бўлишига қарамай, томонлар фикри сўралгандан сўнг ёзилади ва агар шартлар тасдиқланса, улар электрон шаклда шартномада қайд этилади”, деб тасдиқлади ва баъзи қизларнинг ғалати шартлар қўйишини айтган.