Second Cup қаҳвахоналар тармоғи Квебекдаги Foodtastic ресторани эгасига 14 млн долларга сотилди

Aegis Brands Inc. хабар беришича у ўзининг иккинчи кофе компанияси “Cup Coffee Co”ни  Квебек компанияси – Foodtastic Inc.га сотиш учун шартнома имзолади. Компаниянинг айтишича сотиш нархи 14 миллион доллар нақд пулни ва ёпилгандан кейинги даромадни ўз ичига олади.

Aegis Brandsning айтишича, битим унинг балансини мустаҳкамлайди ва сотиб олиш орқали уни стратегиясини тезлаштиришга имкон беради.  

The Second Cup Ltd. диверсификация қилиш мақсадида ўз номини Aegis Brands га ўзгартирди.

Second Cup дан ташқари Aegis Brands Bridgehead номли қаҳвахоналар тармоғи ва  Оттавада Hemisphere Cannabis Co. компаниясига эга.