Техасда миллионлаб аҳоли электр энергиясиз қолди

Техас штати расмийлари, штатдаги тўрт миллиондан зиёд аҳолининг электр энергиясиз қолишига сабаб бўлган совуқ ҳарорат туфайли икки киши ҳалок бўлганлигини маълум қилди.

Қаттиқ совуқ билан бирга келган ғайриоддий қор бўронлари Қўшма Штатлар жанубининг катта қисмларини қамраб олиб, Техасда электр энергияси узилишга олиб келди, парвозлар бекор қилинди ва транспорт қатновида тартибсизлик келтириб чиқди.

АҚШ президенти Жо Байден душанба куни фавқулодда ҳолат эълон қилди ва душанба куни ҳарорат -22 даражадан олти даражагача совуқ бўлган Техас штатига федерал ёрдам юборишга топшириқ берди.