Токио Олимпиадаси белгиланган вақтда ўтказиладими?

Австралиянинг олимпия расмийси Жон Коатес пайшанба куни ёзги Олимпия ўйинлари Токиода белгиланган муддатда бўлиб ўтишини тасдиқлади.

Токио ўйинлари бўйича Халқаро олимпия қўмитаси Мувофиқлаштирувчи қўмитаси раиси бўлган Коатес, молия ва иқтисодий мавзуларга ихтисослашган Япониянинг “Никки” газетасига Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари белгиланган вақтда ўтказилишини айтди.

Сўнгги ижтимоий сўров натижаларига кўра, японларнинг 80 фоизга яқини Олимпия ўйинларини 2020 йилдан жорий йилнинг ёзига ўтказишга қарши фикр билдирган.