Трампга “Мар-а-Лаго” масканида қолишга рухсат берилди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга “Мар-а-Лаго” дам олиш масканида яшашга рухсат берилди. Шаҳарчанинг бош прокурори унинг яшаш жойини қонуний деб топди. Олдинроқ Трампнинг қўшнилари 1993 йилги шартномага биноан унинг яшашини ноқонуний деб даъво қилишган.

СNN га кўра, Трампнинг Флорида штати, Палм-Бичдаги “Мар-а-Лаго” дам олиш масканида доимий яшаши хавф остида, чунки унинг қонунийлигига шубҳа бор.

Трамп ушбу курортни 1985 йилда сотиб олган ва кейинчалик 1993 йилда уни фақатгина аъзоларга мўлжалланган клубга айлантирган. У имзолаган шартномада ушбу дам олиш жойидан асосий яшаш жойи сифатида фойдаланиш тақиқланган ва ҳар қандай шахсга ушбу масканда йилига 21 кундан ортиқ ёки бир вақтнинг ўзида етти кундан кўпроқ қолиш тақиқланган.