Твиттер коронавирус ҳақидаги 8,493 та ёлғон хабарларни ўчирди

Твиттер 2020 йил март ойида коронавирус билан боғлиқ нотўғри маълумотларни ўчириш сиёсати бошланганидан бери 8493 та твит ўчирилганлигини хабар қилди.

“Твиттер” компанияси 2020 йил мартидан бошлаб компаниянинг автоматлаштирилган тизимлари коронавирус ҳақида нотўғри ва манипуляцион хатти-ҳаракатлар амалга оширилган 11,5 миллион аккаунтга дуч келганини таъкидлади.

“Facebook” ижтимоий тармоғи ҳам коронавирусга қарши вакциналар тўғрисидаги ёлғон маълумотларга қарши, шунингдек, эмлаш операциялари борасида фойдаланувчиларга фойдали маълумотларни топишда ёрдам бериш бўйича чоралар кенгайтирилишини эълон қилди.