Коронавирусга қарши вакцинани тезроқ оладиган камбағал мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Коронавирусга қарши вакциналарни, хусусан, камбағал мамлакатларга адолатли тарқатиш билан шуғулланадиган Covax ташкилоти, вакциналарни 2021 йилнинг биринчи ярмида биринчи бўлиб оладиган мамлакатлар рўйхатини ва оладиган миқдорларини эълон қилди. 

Чоршанба куни эълон қилинган рўйхатга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида энг кўп вакцина оладиган мамлакатлар Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Индонезия, Бразилия ва Бангладешдир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бошқариладиган Covax ва камбағал мамлакатларни вакциналар таъминлаш билан шуғулланадиган ташкилотлардан бири бўлган ГАВИ (Халқаро вакцина алянси) 2021 йилнинг биринчи чорагида Пфизер-Бионтеч вакцинасининг 1,2 миллион дозасини тарқатилишини кутмоқда.

Ҳаммаси бўлиб тахминан 337,2 миллион дозани тарқатиш режалаштирилмоқда, бу 145 мамлакат аҳолисининг 3,3 фоизини эмлашга имкон беради. Шу билан касалликка чалинган фуқароларга, айниқса, тиббий гуруҳлар аъзоларига эътибор қаратилади. Дастур шунингдек, қашшоқ мамлакатларга йўналтирилган молиялаштириш механизмини ҳам ўз ичига олади.

Covax 2021 йил охирига қадар иштирокчи мамлакатлар аҳолисининг 20 фоизини эмлаш учун етарли дозаларни тарқатишни мақсад қилиб қўйган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг эмлаш бўйича мутахассиси Анн Линдстранд, етказиб беришлар шу ойнинг охирида бошланиши мумкинлигини тушунтириб, вакциналарни тарқатиш Covax рўйхатидаги 145 мамлакатда аҳоли сонига мутаносиб равишда бўлишини таъкидлади.