Висконсиндаги савдо марказида отишма содир бўлди

Якшанба куни тушдан кейин АҚШнинг шимолий-марказий қисмида, Висконсин штати шимолидаги Гранд Шут ҳудудидаги “Фокс Ривер” савдо марказида отишма содир бўлганидан сўнг, бир киши ҳалок бўлди ва яна бир киши енгил жароҳат олди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, отишма содир қилган шахс полиция келишидан олдин савдо марказидан қочиб кетган ва ҳанузгача озодликда қолмоқда.

Гранд Шут Полицияси расмийси Травис Васснинг айтишича, хавфсизлик кучлари ҳодиса тафсилотларини аниқлаш учун тергов ўтказмоқда ва гувоҳларни сўроқ қилмоқда.