Яндекс почталаридан катта миқдордаги пароллар ўғирланган

Россиянинг “Яндекс” компаниясининг Хавфсизликни назорат қилиш бўлими ички маълумотларнинг ўғирланганини аниқлади. Компания ходимларидан бирининг хатоси туфайли бегоналар 4887 та почта адресларига кириш имкониятига эга бўлишган.

Компания баёнотида: “Ички текширув давомида биз ходимнинг фойдаланувчиларнинг почта адресларига киришга имкон берганини”, аниқладик.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу ҳисобларга рухсатсиз кириш аллақачон блокланган ва уларнинг эгалари паролни ўзгартириш зарурлиги тўғрисида хабар олишган.

Компания ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу борада ички текширув ўтказмоқда, шу билан бирга Яндекс зарар кўрган фойдаланувчилардан кечирим сўради ва инсон омилининг таъсирини чеклаш мақсадида маъмурий ҳуқуқларга эга бўлган ходимларнинг ишини қайта кўриб чиқишга ваъда берди.