Янги Зеландияда 21 кун ичида биринчи марта коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди 

Янги Зеландия коронавируснинг учта ҳолати аниқланганидан сўнг, энг катта шаҳри Оклендда уч кунлик умумий карантин эълон қилди.

Бош вазир Жасинда Ардерн Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва депутатлар билан шошилинч йиғилишдан сўнг, ушбу чора ҳақида эълон қилди. Йиғилишда ушбу вируснинг тарқалиши ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлгунча эҳтиёткорлик билан ёндашишга қарор қилиниб, қайд этилган вируснинг энг юқумли мутацияга учраган турига тегишли эканлиги билдирилди.

Коронавирус инфекцияси Оклендда эр-хотин ва уларнинг қизларида қайд этилган.