“Амазон” ирқий камситишда айбланмоқда

Америка фуқароси “Амазон” компаниясини иш билан таъминлаш сиёсатида компанияни ирқий камситишда айблаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Фуқаро қоратанли Шарлотта Нюман, компанияда оқ танли бўлмаган одамларни кам ёнлаётганлигини ва уларнинг лавозимда ўсиши худди шу малакага эга бўлган оқ танли ишчиларникига қараганда ёмонроқ эканлигини даъво қилмоқда.

Фуқаро судда компанияни ирқий камситишда, тенг иш ҳақи тўғрисидаги қонунни бузишда айблади ва қоратанли аёллар компанияда камситишларга кўпроқ дуч келишини таъкидлади. Нюман 4 йил олдин “Амазон”да умумий сиёсат бўйича директор бўлиб ишлаган, аммо даъвосига кўра у аслида юқори даражадаги иш вазифаларини бажарган. Бир неча ой ишлаганидан сўнг, у юқори лавозимга тайинлаш учун ариза топширган, лекин компаниядан жавоб бўлмаган.