Америка, Белгия, Франция ва Япония ҳарбий кемалари Араб денгизига кириб борди

Америка Қўшма Штатлари Денгиз кучлари Марказий қўмондонлиги Араб денгизида Америка, Белгия, Франция ва Япония байроқлари остида сузиб юрган ҳарбий кемаларнинг ҳаводан олинган суратларини эълон қилди.

Франциянинг “Шарл де Голл” самолёт ташувчиси, “Порт Роял” бошқариладиган ракета крейсери, Американинг “МкКейн Исланд” амфибия ҳужум кемаси, Белгиянинг “Леополд 2” фрегати ва Япониянинг “Ариаке” эсминеци, Франциянинг “Прованс” фрегати машқларда қатнашади.