АҚШ ҳарбий кучлари Хитойни жиловлаш учун қўшимча 27 миллиард доллар сўрамоқда

АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги (Индопаком) 2022 йилдан 2027 йилгача Хитойни ушлаб туриш учун қўшимча 27 миллиард доллар сўради.

“Defense News” томонидан нашр этилган ва Конгрессга юборилган ҳисоботга кўра, қўшимча харажатларни қоплаш учун келгуси йилда армияга 4,6 миллиард доллар керак бўлади.

Ҳисоботда “минтақада янги ракеталар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, радарлар, разведка алмашинуви марказлари ва синов зоналарини жойлаштириш режалаштирилаётгани” кўрсатилган.

Маълум қилинишича, АҚШ президенти Жо Байден Пентагонда Хитой бўйича идоралараро гуруҳ тузилишини билдирган.