АҚШ транспорт вазири бензин солиғи ошиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Душанба куни АҚШ транспорт вазири Пит Буттиджич баъзи инфратузилмани молиялаштириш учун бензин солиғи оширилганлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди.

“Оқ уй катта инфратузилма харажатлари режасини молиялаштириш учун бензин солиғини оширишни ёки автоуловлар босиб ўтган милларга янги тўловларни жорий қилишни таклиф қилмайди”, деди Буттиджич.

Буттиджич CNN телеканалига берган интервюсида, автоуловлар босиб ўтган милларга тўлов жорий қилиш инфратузилма тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаларининг бир қисми эмаслигини айтиб, бензин солиғини ошириш масаласи кўриб чиқилаётгани йўқ.

У яна шундай деди: “Мен бу ерда президентнинг асосий ваъдасини такрорламоқчиман, агар сизнинг даромадингиз йилига $400,000 дан кам бўлса, сиз учун солиқлар оширилмайди”.