Байден маъмурияти: Яманда ҳарбий ечим йўқ

АҚШ президенти Жо Байденнинг маъмурияти Саудия Арабистонига қилган ҳужумлари сабабли ҳусийлар раҳбариятига босим ўтказишда давом этишини эълон қилди ва шу билан бирга барча манфаатдор томонлар билан иш олиб бориб, “Яманда ҳарбий ечим йўқ”, деб таъкидлади.

“Биз ҳусийлар раҳбариятини хатти-ҳаракатлари, шу жумладан саудиялик шерикларимизга қарши давом этаётган ҳужумлари учун қоралашда давом этамиз”, деди Давлат департаменти вакили Нед Прайс пайшанба куни кечқурун ўтказилган матбуот анжумани пайтида.

У қўшимча қилиб, “Қўшма Штатлар ва ҳақиқатан ҳам Саудия Арабистони ва бошқа минтақа тан оладиган принцип – Ямандаги можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг иложи йўқ. Бу масала дунёда янада равшанроқ намоён бўлмоқда”.

Айнан шу сабабдан Байден президентликка киришганидан кейин амалга оширган биринчи ҳаракатларидан бири Тимоти Лендеркингни АҚШнинг Ямандаги махсус вакили этиб тайинланиши эканлигини, унинг асосий мақсадларидан бири БМТ вакилининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш эканлигини таъкидлади.