Байден: Менда Ковид-19 нинг келиб чиқиши ҳақида тахминлар бор

АҚШ президенти Жо Байден янги пайдо бўлган коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида “тахминлари” борлигини айтди, аммо у олимларнинг ушбу мавзу бўйича фикрини кутишини маълум қилди.

Қўшма Штатлар президенти журналистларнинг бундай тахминлари бор ёки йўқлиги тўғрисидаги саволига жавобан: “Менинг тахминларим бор, лекин мен олим эмасман. Илмий жамоатчилик бу ҳақда ўз ҳукмини чиқаришини кутаман”, деди.

Бунгача Америка Тиббий Назорат Бошқармасининг собиқ раҳбари Роберт Редфилд, коронавирус, унинг эътиқодига кўра, Хитой лабораториясида пайдо бўлганлигини ва 2019 йил сентябрь ёки октябрь ойларида Ухан шаҳрида тарқалишини бошлаганини айтган.

Аввалроқ Америка расмийлари Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораторияда янги коронавирус пайдо бўлганлигини тасдиқловчи фактларни ўрганаётганликларини билдиришди ва улар бу баёнотни исботлаш ниятида.

Ўз навбатида, Хитой ҳукумати коронавирус инфекцияси тўғрисидаги маълумотларни нашр этишга нисбатан шаффоф ва масъулиятли муносабатда бўлишини кўп марта таъкидлади.