Байден ўз маъмуриятининг икки ой ичида эришган ютуқларини маълум қилди

Якшанба куни АҚШ президенти Джо Байден унинг маъмурияти икки ой ичида эришган “ютуқлари”ни санаб ўтди.

У Фасебоок аккаунтида қуйидагиларни ёзди: “Икки ой ичида биз қуйидагиларга эришдик:
Биз Американи қутқариш режасини тасдиқладик.
Биз коронавирус вакцинасининг 100 миллион дозасини тақдим этдик.
Биз яна Париж келишувига қўшилдик.
Трансгендерларнинг ҳарбий хизматга қўйилиши ва мусулмонларнинг АҚШга сафар қилишига қўйилган тақиқларини бекор қилдик.
Биз соғлиқни сақлаш ва овоз бериш имкониятларини кенгайтирдик.
Биз хусусий қамоқхоналарни тугатиш чораларини кўрдик.

“Бу фақат бошланиши”, дея қўшимча қилди у кўпроқ ваъдаларини бажаришга интилишини эслатиб.