Байден Россиянинг сайловларга аралашуви ҳақида: Путин бунга ҳали жавоб беради

АҚШ президенти Жо Байденнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин Вашингтон Россиянинг яқинда бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларига Доналд Трамп фойдасига таъсир ўтказишга қаратилган ҳаракатлари учун жавоб беришига тўғри келади.
Байден чоршанба куни ABCNews телеканали томонидан эфирга узатилган интервюсида “Путин жавоб беради”, деб айтган ва январь ойи охирида улар ўртасидаги телефон суҳбати пайтида Путинни эҳтимолий жавобдан огоҳлантирганини билдирган.
Байден булар қандай оқибатлар бўлиши ҳақидаги саволга жавобан: “Яқинда кўрасиз”, деб қўшимча маълумот бермаган.
Шунингдек, у Путинни “қотил” эканлигига ишонадими ёки йўқми, деган саволга “Ҳа”, деб жавоб берган.
Шу билан бирга, Байден Россия билан “Янги СТАРТ” шартномасини январ ойида узайтириш тўғрисидаги қарорига ишора қилиб, “Умумий манфаатларимизга тегишли масалаларда Россия билан ҳамкорлик қилиш мумкин”, деган.