Энг катта нурли акула кашф этилди

Белгия ва Янги Зеландиялик денгиз биологлари биринчи марта Янги Зеландия қирғоқлари яқинидаги денгиз тубида яшовчи қора акула ичида биологик ёрқинликни қайд этишди. Ушбу ёрқинлик илгари йирик умуртқали ҳайвонларда кузатилмаган.

“Frontiers in Marine Science”нинг хабар беришича, Белгиянинг Лувайн католик университети ва Янги Зеландиядаги Сув ва Атмосферани ўрганиш миллий институти (NIWA) тадқиқотчилари 2020 йил январь ойида Янги Зеландиянинг шарқий қирғоғида тутилган чуқур денгиз акулаларининг уч турида биологик ёрқинликни аниқладилар. Улар  Etmopterus lucifer, Etmopterus granulosus ва Dalatias licha.

Биолуминесанс – бу тирик мавжудотлар танасида кимёвий реакция натижасида нур ишлаб чиқариш ва бу денгиз кичик жониворлари орасида кенг тарқалган. Бу биринчи марта катта акулаларда кузатилмоқда. Масалан, қора акула узунлиги 180 см га этади. Ҳозирда у нурли умуртқали ҳайвонларнинг энг йирик вакили бўлиб, илгари кашф этилган энг катта нурли акула узунлиги 42 см бўлган.

Тадқиқотчилар бу хусусият қора акулада кузатилмаганлигини, денгиз тубида яшовчи акулалар тепадан қаралганда қора бўлиб кўринишини, уларнинг ёрқин қисмлари қорин, ёнларида жойлашганлигини таъкидлайдилар.

Аммо улар қора акуланинг нур таратиш функциясини тушунтириб беролмайдилар, чунки у одатда йиртқичларни қўрқитиш учун мўлжалланган. Аммо акуланинг душманлари йўқ, чунки у тропик ва илиқ мўътадил сувларда, 200-1000 метр чуқурликда яшовчи ва суякли балиқлар, майда балиқлар, сефалоподлар ва қисқичбақасимонлар билан озиқланадиган кучли ва йиртқич балиқдир.

Баъзи олимларнинг фикрига кўра, нур таратиш функцияси акулани ўлжасига яқинлашишига ёрдам бериши мумкин, чунки пастдан қаралганда сувнинг ранги пайдо бўлади ва ўлжа уни кўриши қийин. Аммо тадқиқотчилар ушбу функцияни аниқлаш учун ушбу балиқларни ўрганишни давом эттиришни режалаштирмоқдалар.