Эронда йўловчи самолётини олиб қочишга уринишнинг олди олинди

Жума куни Эрон инқилобий гвардияси пайшанба куни кечқурун Эрон фуқаролик самолётини олиб қочишга уринишнинг олдини олганлигини эълон қилди ва дастлабки маълумотларга кўра олиб қочмоқчи бўлган шахс Форс кўрфази мамлакатларидан бирига қўнмоқчи бўлган.

Инқилобий гвардия ўз баёнотида “Аҳваз аэропортидан Машҳадга учганидан кейин пайшанба куни кечқурун соат 22:10да ҳавога кўтарилган 334-рейси бўлган Эрон Миллий авиакомпаниясига тегишли Fokker 100 самолётини олиб қочишга уриниш бўлганини айтди. Инқилобий гвардиянинг авиация хавфсизлиги бўлинмаси кучларининг ҳушёрлиги билан бу уриниш тўхтатилган.

Инқилобий гвардияга кўра, самолёт Исфаҳон аэропортига фавқулодда қўнган ва уни олиб қочганлар ҳибсга олинган. Йўловчилар бошқа рейс билан соғ-саломат ўз манзилларига жўнаб кетишган.

Инқилобий гвардия дастлабки хабарларига кўра жиноятчи Форс кўрфазининг жанубий қирғоғида жойлашган давлатлардан бирининг аэропортига қўнишни мўлжаллаган.