Филаделфиядаги отишмада 7 киши яраланди

АҚШ полицияси Филаделфиядаги отишмада 7 киши яраланганини, улардан 3 нафари оғир тан жароҳати олганлигини айтди.

Полиция воқеа 26 март жума куни кечки соат саккизда голф клуби олдида содир бўлганини маълум қилиб, отишма клубдаги одамлар ўртасида келиб чиққан жанжал натижасида содир бўлганлигини таъкидлади. Гумондор ҳибсга олинган.

22 март куни Колорадо штатидаги Боулдер шаҳридаги савдо марказида отишма содир бўлиб, 10 киши, жумладан полициячи ҳалок бўлган эди.

Шу ойнинг 17-куни Роберт Аарон исмли Америка фуқароси Атланта шаҳридаги 3 та Спа салонига ҳужум қилиб, ўт очди ва саккиз кишини, шу жумладан 6 та осиёлик аёлни ўлдирди. У ҳибсга олингандан сўнг, айбини тан олди.