ФҚБ терговчисининг рафиқаси Капитолий воқеалари бўйича тергов қилинмоқда

АҚШ расмийлари Питсбургдаги ФҚБ ишчи гуруҳига бириктирилган терговчининг рафиқаси Женифер Мари Хайнеллни Капитолийда тартибсизликларда қатнашганликда айбламоқда.

55 ёшли Женифер Мари Хайнелл Колумбия округидаги Федерал Қидирув Бюросида жиноий иш билан айбланиб, энди бир неча федерал айбловлар билан, жумладан, Капитолий ҳудудига бостириб кириш ва тартибсизлик келтириб чиқаришда айбланмоқда.

Хабар қилинишича, Женифер терговчиларга 5 январ куни Вашингтонга ёлғиз борганини ва эртаси куни Капитолийга кирмасдан қайтиб келганини айтган.

Ўз навбатида, Федерал Қидирув Бюроси жиноий иш даъвосида Женнифер Капитолийга Кеннет Грайсон исмли шахс билан кирганини ва иккаласи бир неча ҳафта давомида Вашингтонга саёҳат режаларини муҳокама қилиш учун Фасебоок орқали алоқада бўлганини тасдиқлади.

Кузатув видеосида Женифер “Трамп 20” ёзуви туширлиган қизил кийим кийиб олгани, Капитолий ва бошқа тақиқланган ҳудудлардан ўтаётгани акс этган.

Маҳаллий нашрнинг хабар беришича, Женифер Мари Хайнелл 10 минг доллар гаров пули эвазига озод қилинган, келаси ҳафта у пойтахтдаги федерал судда суд қилинади.

Шуниси эътиборга лойиқки, Женифер Майк Хайнеллга уйланган, полиция терговчиси, уч йилдан буён Федерал Қидирув Бюросининг зўравонлик жиноятлари бўйича тезкор гуруҳида ишлайди, у банкларни талон-торож қилиш ва болалар масалалари билан шуғулланади.