Франция ва Италия Германиянинг қароридан кейин “АстраЗенека” вакцинасини эмлаш тўхтатилганлигини эълон қилди

Франция ва Италия душанба куни Германия “АстраЗенека” вакцинасидан фойдаланишни тўхтатгандан сўнг, ўзларининг ҳудудларида Америка-Швеция компаниясининг “АстраЗенека” вакцинасини қўллаш тўхтатилганлигини эълон қилди.

Франция Президенти Эммануел Макрон Испания Бош вазири Педро Санчес билан Парижда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжумани пайтида юқорида айтиб ўтилган вакцинадан фойдаланишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Соғлиқни сақлаш вазирининг тавсияси асосида эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинганини айтган.

Ўз навбатида, Италия Дори-дармон агентлиги (Аифа) Европанинг Дори-дармон агентлигининг хабарига қадар вақтинча эҳтиёт чораси сифатида мамлакатда “АстраЗенека” вакцинасидан фойдаланишни тақиқлашга қарор қилганини эълон қилди.