Индонезия “АстраЗенека” вакцинасидан фойдаланиш тўхтатилганлигини эълон қилди

Индонезия Соғлиқни сақлаш вазири Буди Гонади Садикин, коронавируснинг олдини олиш учун унинг мамлакати “АстраЗенека” вактсинасини қўллашни тўхтатиши ҳақида маълум қилди, чунки ушбу вакцина  билан эмланган баъзи беморларда қон қуйилиб қолган.

Вазирнинг таъкидлашича, Индонезия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вакцинадан фойдаланиш ва ушбу ҳодисалар ўртасида алоқа мавжудлигини кўриб чиқишини кутади.

Европа Дори-дармон агентлиги олдинроқ АстраЗенека вакцинаси билан эмланиш ва қон қуйилиши ўртасида алоқадорлик белгилари мавжуд эмаслигини айтган эди, бу қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўтган жума куни янгиланди.

Ўз навбатида, америка-швед компанияси якшанба куни унинг вакцинасидан фойдаланганлиги сабабли қон-томир касаллиги хавфи ошмаганлигини тасдиқлади.