Миннеаполис шаҳар кенгаши кўпчилик овоз билан ўтган йили шаҳар полицияси томонидан ўлдирилган Жорж Флойднинг оиласига 27 миллион доллар товон тўлашни ёқлаб берди.
Флойднинг укаси, агар у акасини яна кўриш имкони бўлганида ушбу миллионларни қайтариб беришга тайёрлигини айтди: “Мен ушбу ғамхўрлик учун Миннесотага миннатдорман, лекин акам бу ерда бўлмаган тақдирда ҳам, у мен билан юрагимда , чунки агар мен уни қайтара олганимда, бу пулларни ҳаммасини қайтарган бўлардим», деди у.
“У биз билан эканлигини биламан ва у кам даромадли афроамерикаликларни моддий қўллаб-қувватлаш имкониятимиз борлигини билган ҳолда ҳозир турибди”, деб давом этди Жорж Флойднинг укаси.