Конгресс Байденнинг аҳолига 1,9 триллион долларлик ёрдам режасини маъқуллади

Чоршанба куни АҚШ Вакиллар Палатаси президент Жо Байден томонидан тақдим этилган, АҚШ фуқароларини коронавирус ва унинг оқибатларига қарши қўллаб-қувватлаш учун 1,9 триллион долларлик иқтисодий ёрдам пакетига оид қонунни маъқуллади.

Вакиллар палатасини тасдиқлаши 211 қарши овоз муқобилида 220 аъзонинг қўллаб-қувватлаши билан, 6 март куни сенаторларнинг 49 та қарши овоз муқобилида 50 аъзонинг қўллаб-қувватлаши билан энг катта тўсиқдан ўтиб қонун қабул қилинди. Шу билан қонун Конгресснинг ҳар иккала палатаси томонидан маъқулланган. Оқ уй Байден Жума куни қонунни имзолашини айтди.

Ёрдам тўғрисидаги ушбу қонунда аксарият америкаликлар учун 1400 доллар миқдорида бир марталик тўлов, 29 августгача ҳафтасига 400 доллар миқдорида ишсизлик нафақаси ва 18 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун 3000 доллар солиқ имтиёзлари белгиланган.

Шунингдек, унга ижарачиларга ёрдам бериш учун 25 миллиард доллар ва мактабларни қайта очиш учун 170 миллиард доллар миқдоридаги харажатлар ҳам киради. Қонунда коронавирус вакциналарини тарқатиш, шунингдек, коронавирусни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ва синовлар ўтказиш учун ўнлаб миллиард доллар маблағлар ажратилиши белгиланган.