Мисрдаги ҳодисалардан сўнг Googleда “Фиръавнлар лаънати” энг кўп қидирилган иборага айланди

Миср цивилизацияси миллий музейига қирол мумияларини топшириш сўнгги пайтларда мамлакатда содир бўлган кўплаб ҳодисалар туфайли Googleда қидирув кўрсаткичлари бўйича биринчи ўринни эгаллади.

Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари бунга “фиръавнларнинг лаънати” сабаб бўлган деб ишониб, улар фиръавнларнинг: “Қиролнинг тинчлигини бузадиганлар учун тезда ўлим келади” деган сўзларни қўллашмоқда.

Мисрда яқинда бир нечта бахтсиз ҳодисалар юз берди, жумладан, Сувайш каналида улкан юк ташувчи “Эвергивен” кемаси тиқилиб қолди, Суҳожда иккита поезд тўқнашуви, Жиср Сувайшда бино қулаши, Зақозиқ станцияси туннелида ёнғин, Марютияда қурилаётган кўприкнинг бетон устуни қулаши, Минядаги Самалутда уйнинг ёниши ва ниҳоят Маадий минорасидаги ёнғин.

Ўтган сешанба куни Панамада рўйхатдан ўтган улкан контейнер кемаси “Эвергивен” Сувайш каналини кесиб ўтаётганда тиқилиб қолган. У Хитойдан Голландиянинг Роттердам портига бораётган бўлган. Бу маҳаллий ва халқаро ОАВда шов-шув бўлди.

Шанба куни эрталаб Суҳож шаҳридаги Тахта темир йўл станциясида иккита поезднинг тўқнашуви ва ўнлаб одамларнинг ўлими ва жароҳат олиши Миср жамоати учун фожиа бўлди, шундан кейин яна бир неча фалокатлар содир бўлди.

 Шуниси эътиборга лойиқки, қирол мумияларини Таҳрирдаги Миср музейидан Миср цивилизацияси миллий музейига ўтказиш жараёни бутун дунё томонидан кузатилади, чунки бунда 22 та мумия, шу жумладан шоҳларга тегишли 18 та, маликаларга тегишли 4 та экспонат кўчирилади.

Кўчириладиган экспонатлар қаторига қирол Рамсес 2, қирол Сеқнен Ра, қирол Тутмос 3, қирол Сети 2, қиролича Хатшепсут, қирол Аменхотеп Биринчининг рафиқаси қиролича Мерит Амун ва қирол Ахмоснинг хотини Нефертарининг мумиялари киради.