NASA об-ҳавони назорат қилишнинг ғайриоддий тажрибасини намойиш этди

Яқинда NASA бироз ғайриоддийтажриба – “Super Soaker” миссиясини намойиш этди, унда у атмосферанинг юқори қисмига кичик ракета учирди ва кейин уни портлатиб, сунъий булутларни пайдо қилди.

Қоронғида қутб атмосфераси устида порлаб турадиган баландда сузиб юрувчи булутлар қутб атмосфераси булутлари ёки PMCлар деб номланади. Улар асосан қуёш нурларини ғайриоддий тарзда тутиб қолувчи атмосферадаги муз кристалларининг йиғиндисидир.

Super Soaker миссиясининг аъзолари ўзларининг PMCларини яратишда Аляскадан тахминан 53 мил баландликка кичик орбитал ракетани учирди, шу вақтда ракета портлаб, 485 литр сувни сочиб юборди.

Шубҳасиз, ердаги лазер портлашдан тахминан 18 сония ўтгач PMC порлашини аниқлади, бу жараённинг аниқ физикаси ва атмосфера қандай совушини кўрсатди.

Маълум бўлишича, атмосферанинг юқори қатламидаги сув буғлари атрофдаги ҳароратни кескин пасайтириши ва жараён давомида бу муз булутларини ҳосил қилиши мумкин.

Сув буғлари сунъий йўлдош ва ракеталарни учиришнинг одатий маҳсулотидир, демак, космик пойга қизиб бориши билан атмосфера совийди ва бу порлаб турган булутлар дунёнинг баъзи жойлари бўйлаб тунги осмонда тез-тез учрайди.