Норвегия: Коронавирус вакцинасини олган кексалар ўлимини ўрганиш учун гуруҳ тузилди

Норвегияда кўплаб кексаларнинг коронавирусга қарши эмлашдан сўнг ўлганини текшириш учун экспертлар гуруҳи тузилди.

Норвегия маъмуриятининг маълумотларига кўра, бу одамлар сони 102 кишига етган ва Норвегия Дори-дармон Агентлиги уларнинг ўртача ёши 87 ёшни ташкил этганлигини ва уларнинг аксарияти касалликларга чалинганлигини ва соғлиғи жуда заифлигини кўрсатган.

Шу билан бирга, агентлик вакциналарга нисбатан салбий реакциялар кекса беморларнинг соғлиғини оғирлаштирганлигини инкор этиб бўлмайди, буни чуқур ўрганиш керак, деб таъкидлади.

Экспертлар гуруҳи ўлимнинг эмлаш билан боғлиқлиги бор ёки йўқлигини мустақил баҳолаши керак.

Агентликнинг қўшимча қилишича, экспертлар гуруҳи апрель ойи бошларига тўғри келадиган Пасха байрами олдидан тадқиқотлар натижаларини тақдим этиши керак.