Нью-Йоркда одамларнинг кўз ўнгида 65 ёшли осиё-америкалик аёл дўппосланди

Видео тасвирда эркакнинг аёлни ерга ағдариб ташлаганлиги ва унга бир неча бор тепгани акс этган, буни кўп қаватли уйлар балконларидан эркаклар томоша қилиб туришган.

Полиция томонидан чиқарилган кузатув кадрларига кўра, Нью-Йорк шаҳрида бир эркак осиё-америкалик аёлни ёнидаги одамлар кўз ўнгида бир неча бор тепиб, ҳужум қилган.

Душанба куни тушдан кейин 65 ёшли аёл Манхеттен марказида юрганида, бир киши унинг олдига келиб, уни қорнига тепиб, ерга йиқитган, деди полиция.

This image taken from surveillance video provided by the New York City Police Department shows a person of interest in connection with an assault of an Asian American woman, Monday, March 29, 2021, in New York. The NYPD is asking for the public’s assistance in identifying the man. (Courtesy of New York Police Department via AP)

Аёл оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Видеотасвирларга кўра, бир киши уйи балконидан тажовузни томоша қилиш учун қилаётган ишини тўхтатган. Кейинчалик, яна икки эркак ўша ерга кириб келган, бири аёл ерда турганида эшикни ёпган.

Нью-Йорк полиция департаменти жиноятчиликка қарши кураш бўйича махсус гуруҳи ҳужумни ўрганишни бошлаган ва маълумотга эга бўлганлардан бўлимга мурожаат қилишни сўраган. Бу йилда осиёлик қурбонлар билан боғлиқ 33 та жиноят содир бўлганлигини хабар қилмоқда нашрлар.

Stop AAPI Hate ташкилотининг ҳисоботига кўра, ўтган йилнинг 19 мартидан жорий йилнинг 28 февралигача 3 минг 795 дан ортиқ шу каби воқеалар қайд этилган. Ташкилотнинг таъкидлашича, бу рақам нафрат билан содир бўлган воқеалар сонининг фақат бир қисмидир.