Оқ уйнинг 5 ходими марихуана сабабли ишдан бўшатилди

Жума куни Оқ Уй ушбу гиёҳванд моддадан фойдаланиш бўйича сиёсат юмшаганига қарамай, беш нафар ходимини марихуана истеъмол қилганлиги учун ишдан бўшатганини хабар қилди.

Оқ Уйнинг матбуот котиби Жейн Псаки “Твиттер”да ушбу бешта ходимнинг ишдан бўшатилишини тасдиқлади.
“Биз бир неча ҳафта олдин Оқ уй Хавфсизлик хизмати билан биргаликда ўтмишда марихуанадан фойдаланган ходимларни Оқ уйда ишлашдан автоматик равишда четлаштирмаслигини таъминлаш бўйича сиёсатни янгилаш устида иш олиб борганимизни эълон қилган эдик”, деди Жейн Псаки.

У: “Хулоса шуки, тайинланган юзлаб одамлардан Оқ уйда иш бошлаган беш киши бу сиёсат натижасида энди ишламаяпти”, деб қўшимча қилди.