Путин Интернетни ахлоқий меъёрларга бўйсундиришга чақирди

Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, агар Интернет инсоният минг йиллар илгари ишлаб чиққан ахлоқий меъёрларга бўйсунмаса, жамиятни ичкаридан йўқ қилиши мумкин.

Россия президенти шуни аниқ таъкидлаб ўтдики, инсоният бундан минг йиллар илгари ишлаб чиққан ахлоқий меъёрлар бошқа соҳаларда амал қилгани каби интернетда ҳам жорий бўлиши керак.

“Умуман олганда, Интернет нафақат қонунлар ва ҳуқуқий қоидалар, балки биз яшаётган жамиятнинг ахлоқий қонунлари билан ҳам бошқарилиши керак. Акс ҳолда, бу жамият қулайди”, деди Путин бугун, пайшанба куни.

Россия президентининг сўзларига кўра, “Интернетда маълум чекловларни жорий қилиш тўғрисида кўплаб мунозаралар бўлиб ўтди, аммо Интернет ҳаётимизнинг барча соҳаларига кириб борди ва шу сабабли ушбу глобал тармоқ билан боғлиқ ахлоқий меъёрлар ва қоидаларга риоя қилишга лозим”.